Шу йилнинг 16-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг "Жеэт куне до" тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Мусобақада Жанубий Корея, Тожикистон, Қозоқистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Ўзбекистонлик 270 нафар спортчилар қаторида Янгиободлик умидли спортчи ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.
Қизиқарли ва кескин руҳда ўтган баҳсларда туманимизда малакали спорт мураббийлар қўл остида тарбияланаётган ёш спортчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этишиб, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритдилар.
Хусусан, Янгиобод касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Анорқулов Озодбек ва 5-мактаб ўқувчиси Эшонбобоев Баҳридин ушбу халқаро турнирда барча рақибларини мағлиб этиб, 1-ўринни эгаллади ва 2023 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.