Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда давлат мадҳияси қабул қилинган сана муносабати билан барча мактабгача таълим муассасаларида байрам тадбирлари ташкил этилди.
Янгиобод туманидаги "Бинафша" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбир ҳам болажонларнинг бетакрор чиқишлари, улар томонидан ижро этилган шеърлар ва куй-қўшиқлар билан жўшқин кайфиятда бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида болажонларга фахрий ёрлиқлар топширилди.