Бугун Янгиобод туманидаги 19 сонли мусиқа ва санъат мактабида 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов очиб бериб, барчани ушбу сана билан табриклади. Шундан сўнг барча йиғилганлар иштирокида мустақил диёримиз мадҳияси янгради.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова сўз олиб, мадҳиямиз – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотиши, бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги мужассам эканлигини таъкидлади.
Туман фаоллари, аҳоли ва ёшлар вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда шоирлар томонидан она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури эса, бугунги қутлуғ байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.