Янгиобод туманида мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр ва газ таъминотидаги муаммолар ҳамда йўлларда хавфсизликни таъминлаш каби масалалар ўрганилмоқда.
Аниқланган ва юзага келиши мумкин бўлган масалалар бўйича тегишли масъуллар томонидан чора-тадбирлар олиб борилмоқда.