Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев тинчлик ва осойишталик йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ИИБ ходимларини тақдирлади.
Янгиобод тумани ҳокими Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан туман ички ишлар органлари ходимлари билан учрашди.
Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев сўз олиб, ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган барча ички ишлар органлари ходимларини байрам билан табриклади ва сўнгги йилларда ички ишлар тизимидаги олиб борилган кенг кўламли ижобий ишлар ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг туманда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга ўз ҳаётини бағишлаб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.