Бугун Янгиобод туманида 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланганлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга иззат-икром кўрсатилди.
Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, меҳмонларни байрам билан табриклади ва уларга совға-саломлар улашди.
Байрам тадбири санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари билан юқори кайфиятда давом этди.