Айни вақтда Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 49 сессияси ўз ишини бошлади.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар рахбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда.
Сессия ишида депутатлар томонидан 8 та масала кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Халқ депутатлари туман кенгаши сессияси давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг.