Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Хусусан, Янгиобод тумани "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўчат экиш жараёнлари давомида "Нуронийлар уйи" ҳамда "Хотира хиёбони" ҳудудига 300 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Яшил майдонларни кенгайтириш йўлидаги бундай ҳайрли тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида жадаллик билан олиб борилмоқда.