Янгиобод туманида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" номли эзгу шиор асосида ўтказилаётган тадбирлар доирасида туман ҳокимлиги вакиллари ва маънавият тарғиботчилари билан биргаликда бир гуруҳ элимиз суйган шоирлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ҳамда сўз усталари томонидан "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да бўлган бетоб ётган кишиларнинг кўнглини кўтариш мақсадида оилаларга ташрифлар уюштирилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Хонадонларга ташрифлар давомида меҳмонлар фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, уларга шифо тиладилар.