Хабар бериб борганимиздек, ушбу ҳафта давомида Янгиобод тумани бўйлаб "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Маънавият фестивали кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Хусусан, бугун туманнинг Шодлик маҳалласида "Маданият карвони" лойиҳаси доирасида туманимизга ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар, киноактёрлар, шоирлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов тадбирни очиб бериб, меҳмонларни таништирди ва ушбу фестивалнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди.
Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Ҳанифа Зокирова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботир Эргашев, актёр, сўз устаси Сайфиддин Файзиев, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Иқбол Ошиқов, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри Йўлдош Эрматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нилуфар Саитова, Эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Маржона Қобилова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Акмал Холхўжаев ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Гулжахон Холхўжаевалар иштирок этишиб, улар томонидан тақдим этилган чиқишлар барча йиғилганларга маънавий ҳордиқ ва хушкайфият улашди.