Хабарингиз бор, ҳар ойнинг охирги кунларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзлари сайланган сайлов округларида бўлишиб, халқимиз билан учрашувлар ўтказишади. Қонунларга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида, ҳозирги кунда олиб борилаётган ислоҳатларни мазмун моҳиятини кенг оммага тушинтириб, тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева, Янгиобод тумани Маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Исроилов, туман ҳокими ёрдамчиси Д.Тўрақулов, депутат ёрдамчиси Д.Қузиевлар ва туман кенгаши депутатлари Янгиобод тумани Сармич МФЙда яшовчи фуқаро Б.Тошматов хонадонида бўлишди ва унинг мурожаати ўрганилиб, мурожаатни ижобий хал қилиш чоралари кўрилди.