Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева томонидан Янгиобод тумани Дўстлик МФЙ, Намингон қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда Намингон қишлоқ аҳолисига Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитида кўрилган масалалар ҳамда имзоланган битимлар юзасидан тушунчалар берилди.
Шу билан бирга аҳолининг мурожаатлари тингланди. Хусусан, шу қишлоқда жойлашган 10-мактаб биносига 800 м масофадан ичимлик суви тармоғи тортиш, қишлоқни туман маркази билан боғловчи йўлни таъмирлаш каби масалалар кўтарилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, аҳоли томонидан мактаб биносига тегишли хозирда фойдаланилмаётган бинонинг 2 хонасини боғча учун ажратиш тўғрисидаги мурожаат ҳам тегишли масъуллар билан ўрганилиб, амалий ечими юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.