Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида ёшлар етакчилари ва масъуллар томонидан 14-30 ёш тоифасидаги ёшларни хатловдан ўтказиш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Турдиқулов, маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда 4-сектор котиби иштирокида "Сармич" маҳалласида хатлов жараёнлари олиб борилиб, умумий ёшлар балансини шакллантириш мақсадида белгиланган йўналишлар доирасида ўрганишлар ўтказилмоқда.