Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФйда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими И.Қаршибоев маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, жорий йилда ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича режалаштирилган ишларга, хусусан, оилавий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, кўмакка муҳтож оилаларни режали қўллаб-қувватлаш, ичилик суви ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш каби вазифаларга тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида фуқаролар мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.