Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 20-январь куни мактабларда ўқувчиларни касбга ўргатиш бўйича туманларнинг ихтисослашувига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Президентимиз томонидан илгари сурилган вазифаларни туманда ҳам амалга ошириш ва умумтаълим мактабларида амалиётда жорий этиш мақсадида Зарбдор туманидаги Заиф эшитувчилар махсус мактаб интернати ҳамда Зомин туманидаги 60 сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги "Касблар маркази"га ташриф буюриб, яратилган шароитлар билан танишди.