Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бошчилигида туманнинг барча маҳаллалари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб борилиб, муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.
Бугун туман ҳокими И.Қаршибоев туманнинг 1-секторига қарашли Совот қишлоғида уйма-уй юрган ҳолда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди ва турмуш шароитларини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида хонадон эгалари билан суҳбатлашилиб, уйлардаги шароитлар, озиқ-овқат, газ ва электр таъминоти ҳолатларини, шу билан бирга, оилалардаги муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, қийналган оилаларга зарурий ёрдам бериш, хусусан, уларнинг баъзиларини кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишга жойлаштириш ва моддий кўмак бериш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Маҳалладаги ўрганишлар давомида туман раҳбари ҳудуддаги тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар мурожаатларига ҳам қулоқ тутиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.