Янгиобод туманида айни кунлардаги совуқ об-ҳаво шароитида туман ҳокимлиги ва мутасаддилар томонидан барча маҳаллаларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
Хусусан, Янгиобод тумани Ҳавотоғ ҚФЙ Қўшқанд қишлоғига аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 20 тонна кўмир олиб келиниб, фукароларга арзонлаштирилган нархда сотилмокда.