Ўзбекистон Республикаси бўйича «Фуқароларнинг ташаббуси» жамғармаси ҳисобидан 1 - мавсум учун таклифлар қабул қилиш 2023 йилнинг 6-26 февралигача 20 кун давом этади.
Берилган таклифлар туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 27-февралидан 18 –мартигача 20 кун давомида ўрганибчикилиб, рад этишга асос мавжуд бўлса рад этилади, рад этишга асос бўлмаса овоз бериш жараёнига ўтказилади.
Таклифларга овоз бериш жараёни 2023 йилнинг 18 мартидан – 7 апрелигача давом этади. Берилган хар бир таклифнинг амалга оширилиши сўммаси базавий хисоблаш миқдорининг 4000 бараваридан ортиб кетиши мумкин эмас, яъни 1 млрд.200 млн. Сўмдан. (4000*300 минг сум =1.2 млрд)
Таклиф билдирилганда таклифнинг мақсади аниқ, манзилли аниқ ҳамда таклифни амалга оширилишнинг тахминий суммаси хисоб китобларга асосланиб, ҳақикатга яқин бўлиши керак.
Янгиобод туманида 2023 йил 1-мавсум учун 3 миллиярд 880 миллион сўмлик маблағ шаклланган. Ушбу маблағ ҳисобидан таклифларни амалга оширилиш суммасига қараб камида 3 ёки 4 та йирик таклифлар ғолиб бўлиши мумкин.
Таклифлар қуйидаги рўйхатда келтирилган йўналишларда берилиши мумкин:
- Мактабгача таълим муассаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Мусиқа ва мактабдан ташқари ташкилотларни таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Боқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ бадбирлари
- Ахоли дам олиш масканларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлари
- Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғос ўрнатиш) тадбирлари
- Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар
- Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси,йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар
- Ичимлик суви ва оқава тизимларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар
- Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда булган бошқа обектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар
- Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари
- Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шахар қиёфасини ўзгартириш ) билан боғлиқ тадбирлар
- Қонун хужжатлари билан белгиланган мезонларга муофиқ бошқа тадбирлар
- Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари
- Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойихалар (Табиий газ таъминотига уланиш эмас)
скачать dle 12.0