Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бошчилигида маҳаллаларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўрганишлар давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан туманниг чекка ҳудуди саналган "Сармич" маҳалласидаги савдо дўконлари кўздан кечирилиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия таъминотидаги ва шу каби совуқ об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар юзасидан тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.