Янгиобод туманида бугунги совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли муаммоларини бартараф этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туманнинг табиий газ етиб бормаган маҳаллаларида аҳоли хонадонларига ўз вақтида суюлтирилган газ етказиб берилиб, мутахассислар томонидан газдан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари бўйича йўриқномалар тарқатилмоқда.