Янгиобод тумани адлия бўлими томонидан 9225-сонли ҳарбий қисмга қарашли Баландчақир чегара постида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Aбдухолиқов юрт тинчлиги йўлида шарафли хизматни адо этаётган чегара пост ҳарбий хизматчиларини байрам билан табриклаб, улар учун қонунчиликда белгиланган айрим имтиёзлар хақида тўхталиб ўди.
Хусусан, ҳарбий хизматчиларга “Олий таълимга бериладиган тавсиялар”, “Оиласига имтиёзлар”, “Кўп муддат хизмат қилганлик учун таътиллар имтиёзлар”, “Бепул тиббий таъминот”, “Бошланғич бадалсиз ипотека кредити” ва бошқа имтиёзлар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг вақтинча яшаш учун ижара шартлари, фарзандарини боғчаларга навбатсиз қабул қилиш, фарзандарининг ўқишини кўчириш каби ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти бўйича савол-жавоблар ўтказилди.