Маълумки, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиалиҳамда Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳокимликнинг барча ходимлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнларида мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.