Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Сармич МФЙ ҳудудини айланиб, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан мулоқотлар ўтказди.
Мулоқотлар давомида туман ҳокими ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар хусусида суҳбатлашди.
Шунингдек, тадбиркорлик истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бу борадаги имтиёзлар, банк кредитлари бўйича янгиликлар, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.