Янгиобод тумани Баландчақир МФЙ ҳудудида ишчи гуруҳ аъзолари ва сектор масъуллари иштирокида бевосита аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи, айниқса, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия ресурслари таъминоти, озиқ-овқат хавфсизлиги, газ ва бошқа иситиш васиталаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва бошқа масалалар юзасидан уйма уй юрган ҳолда ўрганишлар ўтказилди.
Шунингдек, аҳолига фойдаланиш тақиқланган ва инсон ҳаёти учун зарарли бўлган дори воситаларидан фойдаланмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.