Янгиобод туман 4-сектор ҳудудидаги Сармич МФЙда бугун сектор раҳбари, профилактика инспектори ва имом хатиблар иштирокида учрашув ташкил этилиб, мазкур ҳудудда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда оила ва маҳалладаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кишиларда атрофдаги воқеаларга даҳлдорлик ҳиссининг ошиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиб бериши мумкинлиги таъкидланди.
Муҳокама якунида оилаларда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.