Янгиобод туманидаги барча маҳаллаларда сектор раҳбарлари бошчилигида жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туманнинг Ҳавотоғ ҚФЙ ҳудудида ишчи гуруҳ аъзолари ва 3-сектор масъуллари иштирокида уйма-уй юрган ҳолда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия таъминоти ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.