Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Ҳавотоғ ҚФЙга ташрифи чоғида Учтургон оилавий шифокор пунктида бўлди.
Туман ҳокими ушбу тиббиёт муассасасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, шифокорлар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, муаммо ва камчиликларни кўздан кечириб, бинони таъмирлаш, муассасага керакли тиббий асбоб-ускуналар олиб келиш ва тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича режалаштирилган ишлар тўғрисида гапирди.
Ташриф чоғида туман ҳокими бу ердаги беморлар ҳолидан ҳам хабар олиб, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ва шароитлар борасида суҳбатлашди.