Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари ҳолатини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Республика бюджети маблағлари хисобидан бир нечта лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан жойига бориб ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика йўл фонди, вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ туманга ташриф буюриб, жараёнларни кўздан кечирди.
Хусусан, ишчи гуруҳ Янгиобод туман Дўстлик МФЙ Намингон қишлоғи худудида ичимлик суви тармоқлари ва иншоатларини қуриш мақсадида Республика бюджети маблағлари хисобидан жами қиймати 1 736 млн сўм бўлган 1 дона ичимлик суви қудуғи ҳамда 2.7 км ичимлик суви тармоқлари қуриш лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Шунингдек, Давлат аҳамиятидаги 4Р-34 А “Хавотоғ” сихатгоҳига олиб борувчи автомобил йўлини 3-8 км оралиғини мукаммал таъмирлаш, махаллий аҳамиятдаги 4Н-1250 “Учтургон” қишлоғидан М-34 автомобил йўлига чиқиш қисмини 0-7 км оралиғини таъмирлаш учун 11.550 км узунликдаги йўлни таъмирлаш лойиҳасини кўздан кечириб, муаммо ва таклифлар юзасидан фикр алмашилди.