Мамлакатимизда тадбиркорлик субьектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун катор қулайлик ва имкониятлар яратилмокда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иктисодий салоҳиятини оширишга хизмат килмокда.
Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама химоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар кабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сон Қонуни тасдиқланганидан сўнг Янгиобод тумани статистика булими томонидан туманда тадбиркорликни фаолиятини ривожлантириш уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя килиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган хукукбузарликларни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб амалий ишлар бажариб келинмокда.
Ушбу конуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан. 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи кисм билан тулдирилган.
Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофик, "агар ушбу кодекс 215-моддасининг биринчи кисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир эттан тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлигига зарар етказилган ҳоллар мустасно" деб белгиланди ва бундай ҳолатда маьмурий ҳуқуқбузарлик тугрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этади.
Қайд этиш жоизки, 2023 йилнинг 1 март ҳолатига Янгиобод туманида 10 та янги корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг жами сони 960 тага етди. Шундан фаолият юритаётганлари 620 тани ташкил этади. Янги ташкил этилган корхоналарнинг барчаси 10 таси (100.0 фоизи) кичик тадбиркорлик субъектларидир.
Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади деб ҳисоблаймиз.
Б.Мукумов,
Янгиобод тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси