Фукаролик ишлари буйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил 17 январдаги № 3692-сонли ижро варақасига асосан қарздор Х.Хдан ундирувчи Х.Мда фойдасига 1 нафар фарзандини тарбиясига олиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 16 март куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 16.03.2023 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2023 йил 28 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Х.М фойдасига 05.07.2013 йилда туғилган А.О исмли фарзанди онаси тарбиясига олиб берилди.
Х.Б.Хазраткулов,
Бюронинг Янгиобод туман булими бошлиги