Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да Конституциявий ислоҳотлар мазмуни, "Мутолаа вақти" рукни, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, Япония давлат хизмати тизими бўйича видеолавҳа ҳам намойиши этилди.
«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.