Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектор ҳудудидаги Янгиобод ШФЙда яшовчи якка-ёлғизлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.
Туман ҳокими хонадон аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш тарзи, турмуш шароитлари, муаммолари ва эҳтиёжлари билан танишди.
Ташрифлар давомида мазкур оилаларга эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатиш чоралари белгиланди. Хусусан бир нафар ёлғиз яшовчи фуқарога ошхона таъмири учун қурилиш материаллари бериладиган бўлди.
Шу куни туман ҳокими ҳудуддаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.