Зомин туманлараро Иқтисодий судининг 2023 йил 06 январдаги № 4-1303-2201/1976-сонли ижро варақасига асосан қарздор ОН НТМдан "Қишлоққурилишбанк" Янгиобод филиали фойдасига 2.2 млрд сўмлик кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2023 йил 21 январь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 21.01.2023 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2023 йил 09 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган бино қарздорлик учун хатланган. Ижро ҳаракатлари давомида хатланган бино жорий йилнинг 13 апрель куни E-AUKSION електрон дастурига жойлаштирилди.
Х.Б.Хазраткулов,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи