Инсон эркига таҳдид бугунги кунда глобал муаммога айланган, инсон қадр-қимматига таҳдид солаётган жиноятлардан бири бу одам савдоси ҳисобланади.
Хўш, бу жиноятни амалга оширувчилар ва унинг иштирокчилари ҳамда зарар кўрувчилар кимлар? Бу жиноятнинг юз беришига сабаб бўлаётган омиллар нималардан иборат? Одатда одам савдоси билан шуғулланувчилар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслигидан фойдаланади. Улар асосан ёшларга, дунё қараши тор бўлган содда кишиларга катта ваъдаларни беришади. Амалда эса уларни иш топиб бериш баҳонасида чет элларга олиб бориб, ҳамтовоқларига сотиб юборадилар. Натижада не-не орзу умидлар билан (мўмай даромад топиш илинжида) кўча ҳатлаганлар оғир шароитларда бировлар учун текинга ишлаб беришга мажбур бўладилар.
Бундай ишларга ёшлар ва хотин-қизларнинг аралашиб қолаётгани янада ачинарлидир. Аёлларни зўрлов билан фохишалик қилишга мажбурлаш, уларнинг шаънини таҳқирлаш кечириб бўлмас жиноятдир. Одам савдосининг энг разилона кўринишларидан яна бири, тери тўқималари ва тана аъзоларининг ажратиб олиниши ва ноқонуний жаррооҳлик операцияларини амалга ошириш мақсадида фойдланишдир. Ушбу жиноят чегара танламаслигини ҳисобга олган ҳолда, давлатамиз ҳалқаро ҳамкорликка эътибор қаратади. 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Асамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учунчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳам мамлакатамизда бу иллатга қарши курашиш билан бирга, бундан жабрланганларни ҳимояланашнинг ҳуқуқий асослари яратилганлигини кўриш мумкин.
Албатта, бу қарор ва қонунлар ижродагина ўз натижасини кўрсатади. Шундай экан, бу масалада кенг жамоатчилик вакилларининг ҳам зиммасига катта масъулият юкланади. Қачонки маҳлла-кўй, ўқув даргоҳларида бу ҳақда тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилса, фуқароларнинг фирибгарларнинг алдовига учиб, жиноятчилар тузоғига тушиб қолиш ҳолатларининг олди олинган бўлади. Фуқароларимиз қанчалик ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкам билим ва салоҳиятга эга бўлса, шундагина мамлакатимизда бу иллатнинг олдини олиш осонлашади.
Низомидин Эрназаров,
Жиззах вилоят судининг судьяси
Илхом Карабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси