Бугун Янгиобод тумани Совот қишлоғида шу заминда туғилиб ўсган Совет иттифиқи қаҳрамони Жўрахон Усмонов хотирасига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида меҳнат фронти фахрийлари, нуроний отахону-онахонлар ва кенг аҳоли иштирок этишди.
Тадбирда ўтганлар хотираси, хусусан, Совет Иттифоқи қаҳрамони Жўрахон Усмонов ёдга олинди.
Байрам тадбири доирасида элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури, ёшлар томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари ҳамда ўзбек халқ ўйини бўлган кўпкари мусобақалари бўлиб ўтади.