Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Айни кунларда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Баландчақир МФЙ, Варқин қишлоғи ҳамда Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудларидаги ички йўлларн шағаллаштирилмоқда.
Бу каби ободлик йўлидаги ишлар барча маҳаллаларда босқичма-босқич давом этмоқда.