Янгиобод туманида туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан чорва қишлов мавсумига дағал хашак жамғариш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Унда соҳа мутахассислари, фермерлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида туманда ўзоқ йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар, соҳа вакиллари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси вакиллари томонидан иштирокчиларга чорва учун дағал хашак жамғариш ҳамда чорвачиликда натижадорликни оширишга қаратилган замонавий усуллар тўғрисида тушунчалар берилди.