Жорий йилнинг 11-17 июнь кунлари Жиззах вилоятининг олис туманларида истиқомат қилувчи эхтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган (пластик хирургия, ортопедия, офтальмология, отоларингология, кардиохирургия, анестезиология,) тиббий ёрдам бериш мақсадида, Жиззах вилоятида ва унинг олис туманларида Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари иштирокида “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.
Акция давомида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бемор болаларни қабул қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш тадбирлари ташкил этилади.
Мурожаат учун телефон: +998 99 703 63 63