Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида маҳаллаларда аҳоли хонадонларини айланиб, уларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирган эди.
Хонадонларга ташрифлар чоғида ёшлар ва уларнинг яқинлари билан оиладаги муаммолар, уларни қийнаб келаётган масалалар, орзу-истаклари ва мақсадлари юзасидан суҳбатлашилиб, бир қатор ёшларга зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, туман раҳбари 1-сектор ҳудудига қарашлиЯнгиобод ШФЙда яшовчи М.Абдужалолова билан суҳбат натижасида унинг мурожаати юзасидан ноутбук олиб берилди.