Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманнинг 1-секторига қарашли Совот ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими жорий йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, бугунги кунда туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада ошириш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида аҳолига тушунтирди.
Очиқ мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли рахбарларга топшириклар берилди ва туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати