Жиззах шаҳрида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида илм-фан, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Менинг фарзандим - Ўзбекистон фахри" лойиҳасининг тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тақдирланган орасида Янгиобод тумани ёшлари Азизбек Абдуллаев, Отамурод Ражабов, Лазизбек Аблабердиев ҳамда уларнинг ота-оналари ҳам эътироф этилиб, уларга ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.