Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод туманида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар туман ҳокими бошчилигида мунтазам қўллаб-қувватланиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Яқинда туманнинг Ҳавотоғ ҚФЙ, Қўшқанд қишлоғида яшовчи кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган А.Исаевга уй-жой олишда бошланғич бадал тўлови учун ҳомийлар кўмагида маблағ берилган эди. Бугун фуқаронинг оилавий эҳтиёжи ҳисобга олиниб, Халқ қабулхонаси томонидан печ олиб берилди.