Суҳбат давомида туман ҳокими жорий йилда туманда, хусусан, Баландчақир маҳалласида амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада ошириш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида гапирди.
Шунингдек, бугунги кунда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича берилаётган имкониятлар ва бу борадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида аҳолига тушунчалар берди.