Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Янги Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида фестивал бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида ҳарбий турли спорт ўйинлари, шахмат-шашка, стол тенниси, тош кўтариш ва арқон тортиш мусобақалари, китоблар ҳамда миллий кўргазмалари, "Заковат" интеллектуал ўйини ҳамда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов сўз олиб, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталди ва ёшларни юртимиз равнақига даҳлдорлик ва фаолликка чақирди.
Фестивал қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди. Мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар ва фаол иштирокчиларга, шунингдек, ташкилотчилар рағбатлантирилди.
Байрам тадбири гулхан атрофида ёшларнинг куй-қўшиқ ва ўйин-кулгулари билан давом этди.