Янгиобод туманида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар туман ҳокими бошчилигида мунтазам қўллаб-қувватланиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, туманнинг Ҳавотоғ ҚФЙ, Қўшқанд қишлоғида яшовчи кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган А.Исаевнинг Халқ қабулхонасига қилган мурожаати туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ва масъуллар томонидан ўрганилиб, унга уй-жой олишда бошланғич бадал тўлови учун ҳомийлар кўмагида 10 млн сўм маблағ берилди.