Янгиобод туман адлия бўлими ҳамда Юридик хизмат курсатиш маркази ходимлари томонидан Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида "Коррупция-тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда бўлим ходимларига коррупция тушунчаси, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда бундай турдаги жиноятлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда кодексга киритилган янги нормалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан мавзуга оид саволларга жавоблар ва тегишли тавсиялар берилди.