Янгиобод туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ҳаёт Шодмон, Бекназар Тошбоев ҳамда бир гуруҳ тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ўқувчи-ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида тарғиботчилар томонидан ўқувчиларга шоирнинг ҳаёти ва сермаҳсул ижод йўли ҳақида, шунингдек, инсон ҳаётида китобнинг роли ҳақида батафсил тушунтириб ўтдилар. Ўқувчилар билан бўлган суҳбат жараёнида ўқувчилар шоирларнинг ижод маҳсулларидан баҳраманд бўлишди.
Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган шеърхонлик ва бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди.
Якунда бир гуруҳ фаол ёшларга меҳмонлар томонидан китоблар китоблар совға қилинди.