Янгиобод туманида "Саломатлик сайллари" доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тиббий кўрикда пойтахтдан ташриф буюрган малакали шифокорлар томонидан 400 нафарга яқин аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрикка келган аҳоли хирург, кардиолог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, эндокринолог каби 20 га яқин мутахассислардан маслаҳатлар ҳам олдилар.
Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга, уларга ҳозирги вақтда кенг тарқалган диабет ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тўғрисида ҳам тушунтирилди.