Барчамизга маълумки, халқимизнинг байрамлари, тўйу-томошалари кўп. Албатта, бу каби қувончли кунларимиз маданият ва санъат соҳаси вакилларисиз ўтмайди. Улар ҳамиша халқимизнинг яхши кунларида бирга бўлишиб, қалбларга илиқлик ва кўтаринкилик улашадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан 15 апрель «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни» этиб белгиланиши - юртимизда соҳа вакилларига қаратилаётган эътибор ҳамда уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик юқори эканидан далолатдир.
Янгиобод туманида ушбу сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилиб, кўтаринки руҳда нишонланди.
Тадбирда сўз олганлар соҳа вакилларини байрам билан самимий табриклаб, келгуси ижод ва ишларида юксак омадлар тиладилар.
Шунингдек, ўз ижодий меҳнати билан туманимизда маданият ва санъат соҳаси ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фахрий устозлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.