Янгиобод туманидаги энг қадимий ва кўҳна манзил ҳисобланган Баландчақир қишлоғининг тарихи, маданияти ва қишлоқ аҳолисининг бугунги яшаш тарзи хусусида медиа-тур ташкил этилди. Унда вилоят ва республикада фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, телевидение ижодкорлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Медиа тур давомида Баландчақир қишлоғининг тарихий жойлари, сўлим ва бетакрор табиати ҳамда зиёратгоҳ ва қадамжолари билан яқиндан танишилди. Фаоллар билан суҳбатлашилиб, интервюлар, ҳамда "Бир қишлоқ тарихи"кўрсатуви тайёрланди.
Шунингдек, аҳоли билан суҳбатлар давомида қишлоқнинг бугунги маданияти, яшаш тарзи ҳамда ҳозирги кундаги ривожланиши ва имкониятлари ҳам ўрганилди.